"Ювентус" мексикалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
21 июн 2020 02:04
Янгиликлар
"Ювентус" мексикалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган Туриннинг "Ювентус" клуби "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименеснинг хизматларига қизиқиб қолди.
Calciomercato нашри хабарига кўра, "кекса синьора" Мауро Икарди (ПСЖ) ва Аркадиуш Миликни (Наполи) сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берганидан сўнг Хименесга эътибор қаратган.

"Бўрилар" футболчи учун 60 млн евро талаб қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли мексикалик форвардга "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар бўлиб турганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар