"Ювентус" Кьезани тўлиқ асосда харид қилди

Sherzod Nurmatov
3 май 2022, 20:36
Турин клуби Флоренциянинг "Фиорентина" жамоаси ҳужумчиси Федерико Кьезанинг трансферини сотиб олди.

Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилди ва у бонуслар ҳисобига яна 10 миллионга ошиши мумкин. 

Аввалроқ "Ювентус" ҳужумчини 10 миллион еврога ижарага олганди.

24 ёшли Кьеза жорий мавсумда "Ювентус" либосида 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 4 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Айни пайтда у оғир жароҳатдан фориғ бўлишда давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia