"Ювентус" катта товон пули туфайли Аллегрини ёзгача истеъфога чиқармайди

Sherzod Nurmatov
16 янв 2023, 12:02
Туринликлар молиявий жиҳатдан жуда қийин ҳолатда.

"Ювентус" раҳбарияти "Наполи" билан ўйин (1:5) натижасидан жуда норози. Муваффақиятсизликнинг айбдори сифатида бош мураббий Массимилиано Аллегри кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, "Football Italia" хабарига кўра, унинг мавсум охиригача истеъфога чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Аллегри йилига 7,5 миллион евро маош олади ва унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Ювентус" Массимилиано учун товон пули сарфлашни истамайди. Аллегри ҳам кетма-кет 8 та ғалаба эвазига жадвалдаги вазиятни яхшилашга ва кучли тўртликка чиқишга муваффақ бўлди.

"Ювентус" бош мураббий лавозимида Антонио Конте ёки Зинедин Зиданни кўришни хоҳлайди. Бироқ туринликлар учун мураббийни алмаштириш умумий ҳисобда камида 60 миллион еврога тушади. "Ювентус" бундай пул сарфлашга тайёр эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›