

"Tuttosport" хабарига кўра, туринликлар бразилияликнинг трансферига қизиқиб қолишган. Улар Гонсало Игуаинни "Челси"га бериш орқали, Эмерсонни ўз таркибига жалб этмоқчи.
Шу орқали "Ювентус" "Челси"дан 9 миллион еврони ташкил қиладиган Игуаиннинг ижара пулини олмайди. "Челси" футболчини 6 ойга ижарага олади. Агарда уни сотиб олмоқчи бўлса, клубга 36 миллион евро тўлаши керак.



