UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50УХХХХХХ! "Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  0 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади» Янгиликлар

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади»

«Қизилқум» — «Машъал» жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин журналистлар саволига жавоб қайтарди.
—Бугун «Машъал» футболчилари кутганимиздек, муносиб қаршилик кўрсатди, — деди Юрий Павлович. — Стадионимиздаги майдон 10 майдан кейин идеал ҳолатга келади. Шу боис, бугун ўз тактикаларимизни кўнгилдагидек амалга ошира олмадик. Кўп вазиятларда меҳмонлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айрим ҳолатларда футболчиларимизга омад ва аниқлик етишмади. Шунга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—“Андижон”га қарши ўйиндан фарқли равишда бугун тактикамизга бироз ўзгариш киритдик. Наврўзбек Алимовни атайлаб захирада қолдирдик. У иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинини кучайтирди. Бироқ қулай вазиятда гол киритиш жамоамизга насиб этмади.

—Чемпионатда яққол кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдинда Ўзбекистон кубоги ва “Олмалиқ”қа қарши учрашувлар кутиб турибди. Барча рақибга қарши бирдек жиддий тайёргарлик кўриб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика