Юрий Лукин: "Ҳар куни сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказиш осонмас"
16 фев 2014 12:06
Янгиликлар
Юрий Лукин: "Ҳар куни сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказиш осонмас"
Аввал хабар қилганимиздек, 15 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Бу галги рақиб — Муборакнинг «Машъал» футболчилари бўлди.
Учрашув тенг курашлар остида кечди. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида муборакликлар ўз устунликларини намойиш этдилар. Дастлаб танаффусга қадар Зоҳир Қўзибоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда «дубль»га эришди ва «Машъал»нинг ғалабасини таъминлади — 0:2.
Навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин мазкур ўртоқлик ўйинида қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Акмал Холиқов, Абдували Мўминов, Миржалол Қурбонов, Ғайрат Жумаев, Сарваржон Холматов, Шерали Жўраев, Фаррух Ҳайдаров, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Азизжон Абдуллаев, Асқар Муҳиддинов, Элдор Бойматов, Анвар Раҳимов, Алишер Холиқов, Жамшид Шоҳназаров, Азиз Мансуров.
— Бир кун аввал «Нефтчи»га қарши учрашувда майдонда тўқсон дақиқа ҳаракат қилган Владимир Шишелов, Руслан Вагапов, Акмал Рустамов сингари ўйинчиларга бу сафар дам бердик, — дейди Юрий Павлович. — Ҳар куни сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказиш осонмас. Шунга қарамай, йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Машғулотларимизга ўтган йили Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаган Анвар Раҳимов келиб қўшилди. У бугун «Машъал»га қарши ўйинда иккинчи бўлимда майдонга тушди.
Тошкент йиғинига аввалроқ Абдували Мўминов, Азиз Мансуров («Шўртан»)лар келиб қўшилишганди. Аммо уларнинг «Қизилқум» таркибидан расман жой олиш-олмасликлари йиғини сўнггида маълум бўлади.
Режага мувофиқ, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик баҳсини 18 февралда ўтказадилар. Унда «Андижон» жамоаси кончиларга қарши майдонга чиқишади.

Фикрлар