Юрген Клопп: "Ливерпуль" янги дарвозабон қидирмаяпти"

Narzulla Saydullayev
2 дек 2015, 09:30
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп янги дарвозабон қидирмаётганини маълум қилди.

— "Ливерпул"даги дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Германия ва «Сток Сити» дарвозабонлари ҳақидаги миш-мишларни тўхтатаман, биз ҳеч кимга қизиқмаяпмиз. Қўл остимда кўплаб дарвозабонлар ўйнашган, Миньоле энг ақллиларидан бири. У ёш ва ҳали янада кучаяди, — дейди Клопп ВВС нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›