UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  6 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  118 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди Янгиликлар

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди

Теглар :  "Юниред"
"Динамо" футбол клуби мухлисларига чексиз ҳурмат билан қуйидагиларни айтишни лозим топдик.

"Биз ўзбек футболини "Динамо" клуби билан танидик, унга мухлислик қилдик ва бундан кейин ҳам "Динамо"нинг қолган жамоаларга қарши ўйинларида Сизлар билан бир қаторда туришимизга ишонамиз. 

Бироқ Самарқанд дербиси бундан мустасно. Биз яхши ниятлар билан Самарқанд футболи ривожига кичик ҳисса қўшиш учун клуб ташкил қилдик. Бугунги кунда "Юниред" "Динамо" билан бир лигада рақобат олиб бораётгани бизни фахрга тўлдиради. Биз ўзаро самимий рақобат орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш учун бир сафда меҳнат қилишга тайёрмиз. Икки кун аввал буни майдонда ҳам исботлашга уриниб кўрдик. 

Биласизми, "Юниред" клуби ўқувчи ва талаба ёшларни спорт билан дўстлаштириш учун ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб, клуб мухлислари ҳам асосан ўқувчи ёшларни, яъни, ука ва сингилларингизни, ўқитувчи аёл ва қизларимизни ташкил этади. Биз уларни футболга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзига кўниктириш умиди билан "Динамо" стадионига бошлаб борамиз. Аммо, афсуски, айрим футбол мухлисларининг ҳақоратомуз сўзлари, сўкинишлари ва ҳатто таҳдидлари қаршисида қоламиз. "Динамо"га қарши учрашув давомида бу каби ҳунук ҳолатлар жуда кўп бор такрорландики, айрим ўқувчи ёшларда футбол стадионига нисбатан меҳр эмас, нафрат шаклланишни бошлади. Биз бундан чексиз афсусдамиз. 

Ҳурматли мухлислар, биз Лига орқали сиздан бир нарсани илтимос қилиб қоламиз: атрофингиздаги инсонларга акангиз, укангиз, синглингиз, опангиз, ўғил ёки қизингиз каби муомалада бўлинг! Биз майдонда жиддий рақобат ҳосил қилишга, Самарқанд футболи ривожига бирдек ҳисса қўшишга, ҳар қандай рақибга қарши тик туришга тайёрмиз. Унинг атрофида эса соғлом рақобат ва самимиятни унутмасликни истаймиз. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз.

Ҳурмат билан самарқандлик ёшларни ўзида бирлаштираётган ва эндигина катта футболга кириб келаётган "Юниред" футбол клуби", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика