UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Йозеф Блаттер: “Бизни ёлғончиларга чиқаришди” Янгиликлар

Йозеф Блаттер: “Бизни ёлғончиларга чиқаришди”

“Ле Монде” нашрига берган интервьюсида ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер номини оқлаш учун охиригача курашишини таъкидлади. Яқинда ва УЕФА президенти Мишель Платини футбол билан боғлиқ фаолиятга 8 йил муддатга четлаштирилганди.


- ФИФА этика қўмитаси сиз ва Платинини 8 йилга футболдан четлаштирди. Бундай ҳолатда ФИФА сайловини 26 февралгача қолдириш қанчалик тўғри?

- Албатта, сайловларни кўчириш лозим. Лекин ҳозирча ФИФА ва УЕФА президентига санкцияда барчаси аниқ эмас. Биз иккимиз келишмаган ҳолда бир хил йўл тутишга қарор қилибмиз. Чунки бизга қўйилган айбга қўшилмаймиз. Икки раҳбарнинг ҳалоллиги шубҳа остига қўйилди. Қўмита Платини ва Блаттер ўртасида оғзаки келишув бўлмаган деб топди. Демак, иккимиз жиддий бўлмаган одамлармиз. Бизни ёлғончилар деб аташди. Буни эшитиш оғир. Худди биз ёш болалардек. Лекин менинг ёшимда... Мишелда ҳам шундай эканига шубҳаланмайман. Улар бизни сўроқ қилишди ва кейин қарорга келишди. Биз гапирган нарсалар қулоқлари ёнидан ўтиб кетгандай. Ҳатто, аксинча бўлгандек.

- Сиз апелляция мажлиси ва Швейцария судига мурожаат қилмоқчисиз. Лекин чарчамадингизми? ФИФАда 40 йил ишладингиз.

- Мен курашаман. Икки нарса мени асабийлаштирди. Биринчиси – тартибли бўлмаганда айблашгани. Иккинчиси, нима учундир пул тўлаганим. Бироқ бу шармандалик, бундай нарсалар бизнинг оилада рўй бериши мумкин эмас. Бу каби ҳодиса менга 12 ёшимда, меҳмонхонада ишлаб юрган пайтимдаёқ бегона бўлган. Отам шундай дерди: “Ҳеч қачон ўзинг ҳақли бўлмаган ва ишлаб топмаган пулни олма. Ишларни пул ёрдами билан ҳал қилиш мумкин эмас”. Бундан келиб чиқяптики, мен бу маслаҳатга тупурганман. Буни шундай қолдирмайман. Охирига курашаман. Керак бўлса, Швейцария судига мурожаат қиламан. Чунки у фуқароларини ҳимоя қилиши шарт. Воқеаларнинг бундай кечиши...

Ўйлашимча, жаноб Платини ФИФА этика қўмитаси сўроғига келмасдан тўғри йўл тутган. У ҳаммаси ҳал этиб қўйилганини айтганди. Фақат коррупция билан боғлиқ айбловни олиб ташлашди. Бу ҳам аралашган бўлганда умрбод футболдан четлатишарди. Платини мендан бойроқ, шекилли, у 80 минг франк, мен эса 50 минг франк жарима тўлашим керак. Агар умрбод четлатишганда жарима тўламаган бўлардик.


- Қарор эълон қилингач, сиз яна қайтишингизни айтдингиз. Бу нимани билдиради? Миллий федерациялар кўмагига умид қиляпсизми?

- Менга кўплаб федерациялар қўллаб-қувватлаши битилган хатларни юборишди. Асосан, африкаликлар, яна европаликлар. Улар ишни шундай қолдирмасдан, курашишим зарурлигини таъкидлашган. Барча шундай демоқда.

Сайловга таъсир кўрсатмайман. Ҳар беш номзодга нейтраль муносабатда бўламан. Гарчи, улардан бири номзодини қўллашим борасида мурожаат қилган бўлса ҳам. Платини ишига қайтиши ҳақида билмайман, агар у оқлансаям. Шахсан мен ҳалол номим учун курашаман. Этика қўмитаси қоидаларида кимнидир бирор нарсада айбланса, аниқ исботларга эга бўлиш лозимлиги ёзиб қўйилган. Улар бизнинг нимада айбдор эканимизни кўрсатиб бериши лозим. Улар бунга жавобан биз айбсизлигимизни исботлашни талаб этишяпти. Бу эса ҳуқуқий нормаларга тўғри келмайди.

- Этика қўмитаси қанчалик дахлсиз? Эҳтимол, у АҚШ ва Швейцария ҳуқуқий органлари босими остида қарор қабул қилаётгандир?

- Этика қўмитаси ишига Америка ёки Швейцария ҳукумати аралашяпти деб ўйламайман. Лекин савол ўз-ўзидан келиб чиқади: улар босим ўтказишдими? Ёки уларга олдиндан айб эълон қилган ОАВ таъсир ўтказганми? Барчаси Платининг ФИФА президенти бўлмаслиги учун ўйлаб топилганми? Ёки менга қарши?

- Сўнгги 5 йилда ижроия қўмитасининг кўплаб аъзолари футболдан четлаштирилди. Яқинда бош котиб Жером Вальке ҳам шундай жазо олди. Наҳотки, ФИФАда барчаси шунчалик издан чиққан?

- Ўша одамлар ҳақида кўп гапиришди. Бу қайта сайланганимдан 4 кун ўтиб, истеъфога чиққанимнинг асосий сабабларидан бири. АҚШ ҳукумати, ФҚБ бизни мафия деб эълон қилди. Лекин лавозимни тарк этганимдан кейин вазият ўзгарди. Энди ФИФА жабрдийдага айланди. Барчасида миллий федерациялар, конфедерацияларни айблашни бошлашди. Европада ташқари. УЕФАни бирор ишда айблашмаяпти. Қамоққа олинганлар КОНМЕБОЛ ёки КОНКАКАФ конфедерациялари раҳбарлари эди. Албатта, ФИФА ҳам ўзидан жавогарликни олиб ташлагани йўқ.

- ФИФА президентлиги пайтида бошқарувни тозалашни хоҳламаганмисиз?

- 2011 йил этика қўмитаси ташкил этишни таклиф қилгандим. Бунинг учун жасурлик керак бўларди. Бироқ бу ижроия қўмитаси раҳбарларини текшириш учун лозим эди. УЕФА бунга қарши чиқди, улар ўзларини назорат этилишини исташмади. Қолганлар рози бўлганди. Лекин КОНКАКАФни ислоҳ қилган, ФИФА вице-президентига айланган ва конфедерация раҳбарига айланган инсонни биринчи бўлиб қамоққа олишди. Мен ҳар бир одамнинг қалбида нима борлигини билмайман ва бунга жавоб бера олмайман.

- Платини этика қўмитаси олиб борган ишни сиёсий жараён деб таъкидлади. Бунга қўшиласизми?

- Эҳтимол, шундай. Буларнинг ортида ким турибди? Платини ҳозир ФИФА президентлигига номзодлардан бирига қаттиқ зарба берди, у ўз вақтида Мишелнинг УЕФА президенти бўлишида ёрдам берганди. Мен шаҳзода Али ҳақида гапиряпман. Бу воқеаларда Али қандай ўрин тутган бўлиши мумкин? Билмайман. Лекин мен бу ишлар мендан кўра кўпроқ Платинига қарши уюштирилган деб ўйлайман. Менга энди нима фарқи бор? Тез орада 80га тўламан.


- Охирги пайтларда сиз ўрнингизга Платини келмаслигини истагандек кўриндингиз. Бу тушунарли: у истеъфонгизни 28 майдаёқ талаб қилганди.

- У билан доимо келишиб яшаганмиз. Ғоя бўйича у бир кун келиб мени алмаштириши лозим эди. Бироқ вазият ўзгарди. Балки, бошқа конфедерациялар жудаям ўсишга эришган Европадан чўчишгандир. Юзага келган ҳолатни тушунган Платини 2015 йил овоз бермаслигини маълум қилганди.

- У билан келишмовчилик шундан келиб чиққанми?

- Биласизми, бу келишмовчилик бир ҳодисага сабаб бўлди. Унинг Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олганда позициясини ўзгартирганини назарда тутяпман. Халал беришми ёки маслаҳатми, билмайман, аммо бу сиёсат эди. Жаҳон чемпионати мезбонини аниқлашга ҳар доим сиёсат аралашган. Бир мамлакат ёки давлатлар бошқалардан устунроқ ва турли йўллар билан ўзи учун фойдали қарор чиқартира оларди. Номзод мамлакатлар бўйича докладлар иккинчи масала. Албатта, Қатарнинг ғалабасини Франция президенти Николя Саркозининг Мишелга аралашуви ёки маслаҳати таъминлаганди.

- Демак, Қатарнинг 2012 йил бу ҳуқуққа эга бўлгани сиз учун кутилмаган ҳолат бўлган эканда?

- Йўқ. Қатар билан ҳам худди Россия билан ишлагандек муносабатда бўлдим. Дохага 2-3 марта бордим. Ҳақиқий зарбани Швейцарияга америкаликлар борганда, 27 майда қабул қилдим. Улар ФИФА штаб-квартирасига йиғилиш пайтида кириб келишганди. Бу шок эди. Ундан ҳалигача чиқиб кета олмаяпман.

- Негадир Франциянинг аралашуви ва Саркозининг 2022 йилги чемпионат мезбонини аниқлашдаги таъсирини орадан 5 йил ўтибгина эслаб қолдингиз.

- 5 йил кейин эмас, сал олдинроқ. Бу ҳаммага маълум воқеа. Барчаси ОАВда бўлган ва муҳокама қилинган. Баъзида ҳодисани аниқлаштириш учун тарихга қайтиш даркор.

- Франция Қатарнинг ғолиб чиқишида овоз беришга таъсир қилганми? Қатар АҚШни 14:8 натижаси билан мағлуб этганди.

- Ўйлашимча, футбол ҳеч қачон воқеаларга салбий таъсир кўрсатмаган. Аксинча, доимо ижобий таъсирга эга бўлган. Лекин 2022 йилги чемпионатдан Ғарб, Шарқ ва Америка ҳам ўз мақсадида фойдаланмоқда. Ўзимни боксчилар урадиган қопдек сезяпман. Швейцария ва АҚШ ўртасидаги муносабат орасида ёки бундан ҳам муҳимроқ сиёсий ўйинда қолгандек. Балки, вақтим келди. Шу сабабли кетишимни айтдим. Лекин сайловлар ўтгунга қадар мен ҳар қандай ҳолатда ФИФА президенти бўлиб қоламан.

- 2018 ва 2022 йилги чемпионатлар ўтказилишига оид ҳужжатларда 133 молиявий операция шубҳали бўлгани таъкидланган. Бу мундиаллар Россия ва Қатарда ўтказиладими?

- Ижроия қўмита ҳал қилгандек бўлади, чемпионатлар ўтказилади. Кимдир ўзини бошқача тутган бўлса ва қонунга хилоф пул ўтказган бўлса, унда жавобгарликни бўйнига олиши лозим. Жаҳонда барча Швейцария банкларига ишонарди. Энди бунга путур етди. Лекин швейцариялик тафтишчилар пулни қидираётган бўлса... 2011 йил Платинига ўтказилган икки миллион франкни топишди. Бир банк пулни шахс номига ўтказган ва унинг ҳалоллиги ҳақида шубҳа пайдо бўлган.

- Нега ФИФА 2018 ва 2022 йилги мундиаллар бўйича тафтиш олиб борган Майкл Гарсиянинг докладини тўлиқ эълон қилмади?

- Агар докладдаги номлар этика қўмитаси учун ҳал қилиш керак бўлган шахслар бўлганда эълон қилинарди. Мен ва Мишелнинг ишини дарров кўриб чиқишди. Бошқа биров бўлса, 3-4 йил давомида ишни кўришарди. Ижроия қўмита уни эълон қилишга ҳақли эмасди. Мен уни ўқимаганман. 2014 йил октябрь ёки ноябрь уйида уни Швейцария ҳукуматига топширганмиз. Биз ҳеч нарсани беркитмаслигимизни кўрсатганмиз.

- Сизнинг тарихингиздан қандай сабоқ чиқарилади?

- Жаноб Авеланж мени ишга таклиф қилганда футбол халқлар ўртасида умумий тил бўлиши кераклигини таъкидлаганди. Ўша 1975 йилда биз футбол билан Жанубий Америка ва Европада фаол шуғулланардик, Африка ва Осиёда бундай эмасди. Мен шу йўналишда ишни бошладим ва футбол умумий тилга айланди. ФИФАда молиявий аҳвол ажойиб. Асосий ҳомийлар билан 2026 ва 2028 йилгача шартномалар тузилган. Ушбу мавҳум ҳолат тугаганда яна футбол билан шуғулланишни бошлаймиз.

- Сиз китоб ёзяпсиз. У қачон сотувга чиқади? У хотиралар ҳақида бўладими?

- Ҳа, китоб ёзяпман. Бу ҳаётдаги турли воқеалардан иборат тўплам бўлади, биография ёки бошқа нарса эмас. Уни 26 февралда ўтадиган ФИФА конгрессидан кейиноқ чиқаришни мўлжаллаяпман. У ерда номаълум нарсалар бор. Ҳазиломуз. Германия собиқ канцлери Гельмут Шмидтнинг китобини ўқиб кўриб, шу йўналишда китоб ёзишни истадим. У китобни “Чекиш пайтида” деб номлаган. Мен чекмаганим сабабли футболга боғлиқ ном танладим: “Футбол – менинг вазифам”.

- Лавозимингиздан расман кетадиган 26 февралдан сўнг нима қилишни мўлжаллаяпсиз?

- Ҳозир соғлиғим билан шуғулланяпман. Шунчаки яшашни истайман, чунки ҳаётим олдинда. Оилам ва рафиқам билан яшашни хоҳлайман. Радиода журналист бўлиб ишлайман. “Франс Интернасионал” радиоси мендан Франция Кубогидаги бир ўйинда ишлашни сўради.

- Ҳозир Платини қаршингизда ўтирганда унга нима деган бўлардингиз?

- Унга шундай дердим: “Кўрдингми, биз учун улар жуда муҳим одамлар эдик. Ва дарҳол иккаламиз билан ҳисоб-китоб қилишди”. Баъзида фикрларимиз бир жойдан чиқмаган, лекин такрорлайман: Платини – ҳалол инсон.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика