Йович қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
11 май 2020, 00:41
Шифокорлар "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичнинг қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтишди.

Onda Cero маълумотларига кўра, футболчи ўнг оёқ тўпиқ қисмидан олган жароҳати сабабли уч ойни ўтказиб юборади ва бу мавсумда бошқа ўйнамайди.

Аввалроқ, 22 ёшли серб уйдаги машғулот чоғида жароҳат олгани эълон қилинганди.

Йович бу мавсумда "Реал Мадрид" учун Ла Лигада 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Onda Cero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›