UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   0 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  0 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  0 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  3 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  2 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони Янгиликлар

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони

Бу йилги “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси-2020”(2-лига) мусобақаси пандемия сабабли қисқа фурсатда ўтказилди.

Учрашувлар марказлашган ҳолда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадиони ва Хоразм вилояти футбол маҳорати мактаби майдонида уюштирилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа “А” ва “В” гуруҳларига тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда ўзаро куч синашишди. Босқич ўйинлари якунига кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ушбу босқичда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев)нинг “Ёшлик” жамоаси ва “Ҳазорасп”(Ҳазорасп тумани) жамоаси рўпара келди. Бу ўйинда “Ёшлик” футболчилари ғалаба қозонишди, 3:2. Иккинчи ўйинда “Хоразм U-18” жамоаси “Хива т.”(Хива тумани) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳал қилувчи ўйинлар “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ташкил этилди. Хусусан, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Ҳазорасп”лик футболчилар “Хива т.” жамоасини 7:1 ҳисобида енгишди. Финалда вилоят марказининг икки жамоаси “Ёшлик” ва “Хоразм U-18” жамоалари рўпара келди. Таркибига Рўзим Аҳмедов, Маркс Қурамбоев, Жамоладдин Машарипов сингари тажрибали футболчиларни, иқтидорли ёшларни жамлаган “Ёшлик” жамоаси рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди, 8:2. Шундай қилиб, “Ёшлик” жамоаси 2020 йилги Хоразм вилояти чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу жамоанинг муваффақиятининг яна бир жиҳати шундаки, унга нафақат Хоразм воҳасида, умуман, республикамиз футбол ихлосмандларига ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши танилган Вали Султонов устозлик қилмоқда.
“Ёшлик” жамоаси футболчилари биринчилик мобайнида рақиблари дарвозасини 49 марта ишғол қилишди. Шундан, Рўзим Аҳмедов – 14 та, Жамоладдин Машарипов-8 та, Шоҳруҳ Искандаров – 5 та, Маркс Қурамбоев, Жавлон Эгамов, Шоҳруҳ Ёқубов, Сирожиддин Хўжаев – 4 тадан, Сарвар Ҳажибоев – 2 та, Низомаддин Отаниёзов, Бобур Раҳимберганов, Бахтиёр Норбоев, Менглибой Жумабоев – 1 тадан гол муаллифи бўлишди. Рўзим Аҳмедов мусобақанинг тўпурари сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими қатнашган Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ф.Эрманов сўзга чиқиб, юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, совринли ўринларни эгаллаган жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларни вилоят ҳокимлигининг кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар ҳам ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика