UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   2 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  6 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   4 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  15 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0

Ёшлар терма жамоаси машғулоти ва ўйини Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси машғулоти ва ўйини

Жума куни Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган ёшлар терма жамоасининг машғулоти ва икки таркибга бўлинган ҳолда майдонда ҳаракат қилишини кузатиш учун "Жар" стадионига ташриф буюрдик.
Футболчилар дастлаб ўйин олдидан енгил чигал ёзди машғулотини олиб боришди. Дарвозабонлар билан Марат Галимов шуғулланган бўлса, футболчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда Илҳом Мўминжонов шуғуллантирди. Равшан Ҳайдаров эса ўйинчиларнинг ҳаракатларини юқоридан туриб кузатди. У ҳар бир футболчи ҳақида тўлиқ таассуротга эга бўлиш учун машғулот ва ўзаро ўйинни диққат билан кузатиб борди.

Футболчилар янги мураббий қўл остида илк бор йиғинда иштирок этаётганлари боис ўзларини кўрсатишга уринишди. Иккига бўлинган ҳолда ўтказилган учрашувда бу ҳолат яққол кўзга ташланиб турди. Футболчилар жамоавий ўйиндан кўра ўз ҳаракатларига кўпроқ урғу беришди. Натижада баҳсда кескин тўқнашувлар кўп кузатилди, ёшлар бир-бирларини аямасдан кураш олиб боришди. Шу билан бирга беллашувда ақлли ҳаракатлар кўп бўлди дейиш қийин. Бир ҳимоячи билан уч нафар ҳужумда иштирок этаётган футболчи қолган вазиятларда ҳамт тўпни шеригига етказиб бермай, дарвоза томон ўзи зарба йўллаш каби ҳолатлар кўп учради. Албатта, ҳар бир футболчи янги мураббийга нималарга қодир эканлигини исботлашни истайди. Ҳайдаров тажрибали мутахассис ва у вазиятни тез орада ўнглашига умид қиламиз.

"Қизиллар" ва "кўклар" учрашувида дастлаб қизил рангли жилеткаларда ўйнаган жамоа вакиллари икки тўп киритишди. Дастлаб биринчи бўлим охирида Иброҳим Абдуллаев пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Равшан Хурсанов қизил либослиларнинг иккинчи тўпига муаллифлик қилди. Ўйин охирларида "кўклар" 2 дақиқада 2 гол уришди. Жавоҳир Сидиқов ҳисобни қисқартирган бўлса, Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, ёшлар термасининг 2 таркибга бўлинган ҳолда ўтказган баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. Шанба куни кечқурун эса жамоа Туркия орқали Венгрия пойтахтига жўнаб кетди.


Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика