Ёшлар лигасида пешқадамлик учун баҳсни матнли ва фото трансляцияда кузатиб боринг

11 сен 2014, 09:56
Бугун футбол бўйича Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" учрашуви олдидан ҳар икки жамоа ёшлари ўзаро майдонга чиқади.
Пешдақамлик учун курашаётган ҳар икки жамоа ёшлари ортдаги рақибларида анча илгарилаб кетган ва орадаги фарқ бир очкони ташкил этади. Бир очко ортда бораётган "машъалчилар" ўз майдонида рақибини қабул қилади. Анчагина кескин ўтиши кутилаётган баҳсни биз сизларда тўлиқ ҳолда матнли ва фото трансляция билан таништириб борамиз.

Буни кузатиб бориш учун расмий сайтимизни ўнг тарафида жойлашган твиттердаги сахифасини устидаги "КУЗАТИШ" бўлимига ўтишингиз кифоя. "ИНТЕРАКТИВ" бўлимида ҳам матнли трансляция бериб борилади.

Ёшлар лигаси.

19-тур. 11 сентябрь (пайшанба)  16:30
«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакам:
  Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›