UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  0 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  39 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2

Ёшлар лигаси: “Насаф” –“Сўғдиёна” 0:3. Тўлиқ шарҳ Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Насаф” –“Сўғдиёна” 0:3. Тўлиқ шарҳ

"Насаф" ёшлари ўз майдонларида яна ғалаба қозона олишмади.

Учрашув тенг курашлар остида кечган бўлсада, марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин жиззахлик футболчилар кетма-кет икки марта гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Ҳар иккала вазиятда ҳам Санжар Рихсибоев Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аник нишонга олди.

Иккинчи бўлим ёшларимиз бир йўла бешта ўзгариш билан бошлашди. 61-дақиқада рақиблар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам томонидан белгиланган жарима тўпини Сирожиддин Қўзиев амалга оширди. Аммо футболчимизнинг зарбасини “Сўғдиёна” посбони қайтаришнинг уддасидан чиқди. Ўйин охирларига келиб меҳмонлар ҳисобни йириклаштиришди. Ёш насафчилар ўз жарима майдончалари ичида ўйин қоидасини бузишди. 11-метрлик жарима тўпини бунгача ўйинда икки тўп кирита олган Санжар Рихсибоев аниқ амалга оширди -0:3.

Бу билан ёшларимизнинг мавсумдаги мағлубиятлар сони 4 тага етди. Қизиғи шундаки, улар барча 4 мағлубиятни Қаршида қабул қилиб олишди.
 

Ёшлар лигаси, 11-тур.

“Насаф” – “Сўғдиёна” 0:3 (0:2)

Қарши шаҳри. “Геолог” стадиони.

Ҳакамлар: Бахтиёр Юлчараев, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Фирдавс Норсафаров.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов (1. Алибек Туробов, 46), 4. Самандар Очилов, 7. Акрамжон Баҳритдинов (27. Акбар Муродов, 46), 9. Дилшод Хушбаков, 28. Элбек Отақулов (22. Ислом Кенжабоев, 46), 29. Акмалжон Олимов, 34. Шароф Муҳиддинов (23. Достон Бердиқулов, 60)  , 38. Сардор Саъдуллаев (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 46), 42. Ғолиб Ғайбуллаев, 47. Сирожиддин Қўзиев (19. Дадажон Маматқулов, 67), 56. Шаҳриёр Имомхўжаев (14. Бобур Абдуҳолиқов, 46).

 
“Сўғдиёна”: 12. Ширинбой Абдуллаев, 2. Дилмурод Икромов, 5. Алишер Исломов (13. Анвар Нарзиқулов, 84), 7. Санжар Рихсибоев (3. Шуҳрат Суярқулов, 82) 8. Сирож Мейлиев, 9. Собир Ҳамидов(19. Фазлиддин Абдувалиев, 72)  , 11. Назирбек Ибрагимов, 14. Зуфаржон Ортиқов (4. Бекзод Турсунов, 83), 15. Маъруфжон Тўраев (18. Мўминжон Мелиев, 78), 20. Бобир Комилов, 21. Сайдулла Раҳматов.

Захира: 1. Михаил Наумов, 17. Шоҳруҳ  Акбаров,

Голлар: С.Рихсибоев (15, 28, 81-пеналтидан)

Огоҳлантиришлар: Ғ.Ғайбуллаев (29), Ж.Қурбонбоев (80) -  Н.Ибрагимов (39) Д. Икромов (60)

Амалга оширилмаган пеналти: С. Қўзиев (61).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика