UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Ёш "темирйўлчилар" А.Иванков хотира турнирида иккинчи бўлишди Янгиликлар

Ёш "темирйўлчилар" А.Иванков хотира турнирида иккинчи бўлишди

Тошкент, 25 март - Якшанба куни старт олган марҳум дарвозабон Александр Иванков хотира турнири бугун ўз ниҳоясига етди.
Ушбу мусобақада иштирок этган "Локомотив" футбол мактабининг 2004-2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари совринли иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Хотира турнирининг ҳал қилувчи финал баҳсида ёш "темирйўлчилар" "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Умуман олганда, финал ўйини жуда қизиқарли кечди. Ўйиндаги ягона гол биринчи тайм охирларида киритилди. Шундан сўнг ҳам "Локомотив" футболчиларида ҳисобни тенглашриш учун имконият бўлди, бироқ омад келмади.

Шунга қарамай, Отабек Мансуров шогирдлари турнир давомида яхши ўйин намойиш этишди дея оламиз. Ёш футболчиларимиз аввалига "Спартак"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, кейинги учрашувда "Чилонзор"ни 3:1 ҳисобида енгишди. Ундан кейин эса РОЗК билан 0:0 ўйналди. Ва финал учрашувида кичик ҳисобда ютқазиб қўйдик.

Хотира турнирининг ёпилиш маросимида футбол фахрийси, ўз вақтида Александр Иванков билан бирга тўп сурган Равшан Юнусов, Тошкент шаҳар футбол федерацияси раҳбари Маъмур Юсупов, "Локомотив" футбол клуби спорт директори Қобил Юнусов ҳамда Александр Иванковнинг ўғли Денис Иванков иштирок этишди.

Финал баҳси якунига етгач, одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. "Локомотив" тарбияланувчиларидан Учқунов Сиддиқ "Мусобақанинг энг яхши дарвозабони" деб топилган бўлса, Асамов Саидкомил "Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси" деб топилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика