UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор"

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Яйпан аҳлини ва "Турон" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Раҳбариятга ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Мазкур баҳс ҳал қилувчи мақомда эди. "Сўғдиёна"дан уч очко тортиб ололмасак, буёғига қийин бўлишини шогирдларимга айтгандим. Барака топишсин, улар вазифаларни икки таймда ҳам 90-95% бажарди. Қийин ўйин бўлди. "Сўғдиёна" шаклланган жамоа ҳисобланади. Ғалаба интригани сақлаб қолишмизга ёрдам берди. Бугун "Қизилқум" ва "Олимпик" 2 очкодан маҳрум бўлди ва биздан кўп узоқлашмади. Биз эса "Бухоро"ни қувиб ўтдик. Суперлигада қолиш умидимиз бор. Олдинда 4 та ўйин бизни кутиб турди. Ишлашда даврҳом этамиз. 

- "Сўғдиёна"да ҳам бир муддат фаолият олиб боргансиз. Улардаги кўп футболчининг салоҳиятини яхши биласиз. Бугунги ғалабада бунинг боғлиқлиги борми?

- Тўғри, кўпчилигини яхши биламан, лекин "Сўғдиёна"да ўйин услуби ўзгарган. Шунга қарамай, уларга қарши тўғри таркиб танлай олдик. Қолаверса, муносиб тактика қўлладик. Хатолар бизга қиммат тушарди, бироқ йигитлар барча вазифани тўғри бажарди. Жиззахликлар биринчи даврадан сўнг ёшарди. Уларга яхши футболчилар бор. 

- Йўқотишлар ўрнини қандай тўлдира олдингиз?

- Таъкидлаганингиздек йўқотишларимиз бор. Муртозаев эртадан машғулотларга киришади. Комилов ҳам тикланиш жараёни ўтамоқда. Ёшларда дастлаб тажриба кам эди, ўйиндан ўйинга ишончи ортмоқда. Йўқотишлар ўрнини ёшлар билан тўлдиряпмиз. Улар бизни уялтиришмаяпти.

- Навбатдаги учрашувлар ҳақида фикрингиз...

- Кейинги рақибимиз ОКМК ҳисобланади. Уларнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик. Қайси жамоа билан ўйнашимиздан қатъи назар, фақат ютишимиз керак. Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор?! Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Раҳим Давронов деб ҳисоблайсизми? Ҳужумчилар ҳам рақиб ҳимоячиларига доимий босим ўтказиши тактиканинг бир қисми эдими?

- "Сўғдиёна" бугун ҳимояда бирор марта олдинга тўпни тепиб юбормади, фақат паслар орқали вазиятга чиқишга уринди. Биз эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Фойдаландик ҳам. Ушбу ўйин услуби кўрсатмаларга асосланган эди. Энг яхши футболчига келсак, Раҳим бунга лойиқ. Лекин бугун барча ўйинчилар яхши ўйнади. Уларга баракалла деб қоламан.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика