UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  1 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур учрашувидан (1:1) кейин меҳмон жамоа устози матбуот анжуманида иштирок этди.

“Томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Рақибда ҳам, бизда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шу сабаб, бугунги дуранг натижа адолатли бўлди.

Жамоанинг келажаги борасидаги қарорлар яқин кунларда маълум бўлади. Агар, ҳозирги таркиб сақлаб қолинадиган бўлса, уларнинг ёнига 3-4 нафар футболчи қўшиб, иккинчи даврага тайёрланамиз. Молиявий имкониятлар чекланадиган бўлса, U21 ва U19 жамоасидаги футболчилардан фойдаланамиз. “Турон” нафақат мавсумни якунлайди, келгуси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттиради.

Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди ва ғалаба учун келган эдик. Дебют баҳсимда дуранг қайд этилди. Умид қиламанки, ғалабалар ҳали олдинда.

Бекободга келишимиздан олдин жамоа билан машғулотлар ўтказдик ва йигитлар 50-60 фоиз кўрсатмаларни бажаришди. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим. Учрашув сўнгида жисмоний жиҳатдан толиқиб қолдик. Тактик жиҳатдан ҳам баъзи камчиликлар кўзга кўринди”, – деди Назаров.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика