UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Анча қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам яхши курашди. Биринчи таймда гол ўтказиб юбордик ва шу сабаб танаффусдан сўнг кўпроқ ҳужумга ўтишимиз керак эди. Менимча, биз рақибдан кўра кўпроқ вазият ярата олдик. Учрашув дуранг билан якунланди ва бу адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- Иккинчи бўлимда "Локомотив" жамоасининг ўйини тубдан ўзгарди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз?

- Биринчи бўлимдаги хатоларимизни кўриб чиқдик ва ушбу хатоларни тўғирлашимиз кераклигини айтдим. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум қилишимиз кераклигини айтдим.

- "Сурхон"да футболчи ва мураббий бўлиб ҳам ишлагансиз. "Сурхон" жамоасини яхши билганингиз бугунги учрашувга тайёргарлик кўришда қўл келдими?

- "Сурхон" жамоаси узоқ вақт фаолият олиб бордим. Ҳозирги кунда "Сурхон" сафида тўп тепаётган Асилбек Жумаев ва бир нечта ёш футболчиларни Термиздаги ўсмирлар мусобақасида кашф этган эдик. Кейинчалик уларни ёшлар жамоасига жалб этдик. Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун Суперлигада "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Сурхондарёда иқтидорли футболчилар кўп.

- "Локомотив" жамоаси ўтган учрашувларда жамоа иккинчи бўлимни ёмонроқ ўтказаётган эди. Бугун эса жамоа бутун ўйин давомида бир хил темпни ушлашга ҳаракат қилди. Ўтган ўйинларда бир бўлимдан сўнг темп тушиб кетишига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Олдинги учрашувларга бироз бошқача тайёргарлик кўраётган эдик. "Бунёдкор"дан кейинги учрашувдан сўнг бугунги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бор йўғи 4 кун вақтимиз бор эди. Ўйинга тайёргарлик жараёнига кичик ўзгартириш киритдик. Балки шу сабабдир. Машғулотларни ўзгартирдик. Бугун иккинчи бўлимда намойиш этган футболимизни бутун ўйин давомида кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги мақсадимиз шу.

- "Локомотив" жамоасининг жорий мавсум бир тайм яхши ўйнайдиган жамоа бўлиб қолди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Иккала бўлимни ҳам сифатли ўтказишга нима етишмаяпти?

- Машғулот жараёнларига ўзгартириш киритиб, ушбу муаммони тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди. Бир хил даражада ўйнашга интиламиз.

- Жамоа ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаётгандек. Ҳужумчилар бугунги учрашувга қанчалик тайёр эдилар?

- Биз мураббийлар штаби билан ушбу муаммони кўриб чиқдик. Ҳужумчилар билан алоҳида ишлаб кўрдик ва натижа сезилди. Кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Режамиз бўйича тайёргарлик кўрсак, голлар сони кўпайиши ўзини узоқ куттириб қўймайди.

- "Локомотив" жамоаси кетма-кет тўрт маротаба мағлубиятга учради. Ушбу омадсиз сериядан сўнг жамоадаги ички муҳит қандай? Раҳбарият билан гаплашиб кейинги режаларни аниқлаб олдингизми?

- "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас. Машғулотларда ҳам иштирок этмаяпти. Раҳбарият жамоани ўзим бошқаришим кераклигини айтди. Ҳали бошқа мавзулар бўйича гаплашмадик. Кейинги рақибимиз "Насаф". Ҳозир фақат "Насаф"га қарши кечадиган учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Ички муҳит аъло даражада. Фақатгина ёмон натижаларни тўғирлашимиз керак. Жамоа муаммо йўқ. Барча ўз вазифасини яхши бажармоқда.

- Демак Александр Стоймирович жамоадан расман кетдими?

- Ушбу саволга матбуот хизматимиз жавоб бергани тўғрироқ бўлади.

- "Локомотив" жамоаси матбуот котиби Хайрулла Холиқовнинг жавоби

- "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг сербиялик мутахассис Александр Стоймирович клуб раҳбарияти қарорига кўра расман ишдан бўшатилди. Клуб раҳбарияти ушбу янгиликни расман эълон қилмасликни сўради. Биз клуб ходимлари сифатида ушбу топшириқни бажардик. Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас ва "Локомотив" жамоасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мавсум аввалида расман бош мураббий дея эълон қилинган Ёрқин Назаров жамоанинг бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Эътиборингиз учун раҳмат.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика