UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Ёдингиздами? 2013 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар Янгиликлар

Ёдингиздами? 2013 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар

Ўзбекистон футболида юзага келган танаффусдан фойдаланиб "Локомотив"нинг 2013 йилги натижаларини ёдга оламиз.

- 2012 йил якунларига кўра Олий лигада 3-ўринни эгаллаган "Локо" ОЧЛ плей-офф босқичида ўйнаш имконини қўлга киритади. 

- 2013 йилнинг 9 февраль куни Дубайда "Ал Наср" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олишмаган. 

- Шундан сўнг бор эътибор ички чемпионатга қаратилиб, якунда ўз тарихида илк бор иккинчи ўринни қўлга киритади. 

- "Локо" 26 ўйиннинг 19тасида зафар қучиб 3 бор дуранг қайд этган ҳолда жами 60 очко билан кумуш медалларга эга чиққанди.


- "Локо" 2013 йил уйда ўтказилган 13 ўйиннинг 11тасида ғалаба қозониб, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 

- Уйдаги дуранг "Бунёдкор" билан, мағлубият эса "Пахтакор" билан кечган баҳсда рўй берган. 

- Уйдаги учрашувларда "темирйўлчилар" 34 очко тўплашган. Тўплар нисбати 35-10. 

- Энг йирик ғалаба "Бухоро" (5:1) ва "Гулистон" (6:2) билан ўйинларда қўлга киритилган.


- Жамоа сафар ўйинларида 8та ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. 

- "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан баҳслар бир хил 1:1 ҳисобида тугаган. 

- Учта мағлубият "Насаф", "Қизилқум" ва "Динамо"га қарши рўй берган. 

- Сафар ўйинларида "Локо" 26 очко тўплаган. Тўплар нисбати 28-11.


2013 йил "Локомотив" сафида майдонга тушган футболчилар: 


Дарвозабонлар: 

Павел Бугало - 15 ўйин. 

Тимур Ғаниев - 11 ўйин.


Ҳимоячилар:

Ислом Тўхтахўжаев - 26 ўйин, 5 гол. 

Ислом Иномов - 24 ўйин, 0 гол.

Салим Мустафоев - 20 ўйин, 0 гол. 

Шерзод Шарипов - 15 ўйин, 0 гол. 

Бобур Йўлдошев - 10 ўйин, 0 гол.

Евгений Гоголь - 9 ўйин, 1 гол.

Илҳом Суюнов - 3 ўйин, 0 гол. 

Иброҳим Раҳимов - 3 ўйин, 2 гол.

Сардор Раҳмонов - 1 ўйин, 0 гол. 


Ярим ҳимоячилар:

Акмал Холматов - 26 ўйин, 10 гол.

Жасур Ж. Ҳасанов - 26 ўйин, 2 гол. 

Дилшод Жабборов - 25 ўйин, 2 гол.

Виктор Карпенко - 25 ўйин, 4 гол. 

Садриддин Абдуллаев - 18 ўйин, 1 гол. 

Александр Оника - 11 ўйин, 0 гол. 

Санжар Турсунов - 11 ўйин, 0 гол. 

Дилшод Раҳматуллаев - 11 ўйин, 1 гол. 

Собир Усмонхўжаев - 3 ўйин, 0 гол.

Икром Алибоев - 3 ўйин, 0 гол. 

Павел Смоляченко - 2 ўйин, 0 гол. 

Алан Кусов - 1 ўйин, 1 гол. 


Ҳужумчилар: 

Иван Нагаев - 23 ўйин, 9 гол.

Фарҳод Тожиев - 13 ўйин, 17 гол. 

Александр Шадрин - 12 ўйин, 3 гол.

Зайниддин Тожиев - 9 ўйин, 4 гол.

Бобур Тиллабоев - 1 ўйин, 0 гол.


- 2013 йилги мавсумни "темирйўлчилар" 28 нафар футболчи билан ўтказган. 

- Энг кўп майдонга тушган футболчилар - Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Холматов ва Жасур Ҳасанов. 

- Жамоа тўпурари 17та гол билан Фарҳод Тожиев бўлган. 

- Тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни Акмал Холматов (10 гол) ва учинчи ўринни Иван Нагаев (9 гол) эгаллаган. 

- "Локо" сафида Александр Оника, Евгений Гоголь ва Алан Кусов каби легионерлар ҳаракат қилган.

- Ўша мавсум жамоа тарбияланувчиси Икром Алибоев олий лигада дебютини ўтказган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика