Йоахив Лёв: "Истеъфоимни муҳокама қилишяптими? Бу нормал ҳолат"

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2018, 12:55
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Голландияга қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқиши ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Ўйинда жуда яхши ҳаракат қилдик. Аммо, гол кирита олмадик. Тушуниб турибман, кўпчилик менинг Германия терма жамоасидан кетиш масаламни муҳокама қилмоқда. Бу сир эмас. Аммо, мен бор эътиборимни навбатдаги ўйинга тайёргарликка қаратганман. Мени футбол жамоатчилигининг муҳокамалари эмас, Францияга қарши олдинда турган ўйин қизиқтиради. Бундай гап-сўзлар нормал ҳолат", - деди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AFP