Йоахим Лёв Россияда ёшларни синовдан ўтказмоқчи

31 авг 2016, 22:30
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв кейинги йили Россияда ўтадиган Конфедерациялар кубогида оптимал таркиб билан қатнашмоқчи эмаслигини билдирди.


"Конфедерациялар кубогида мен оптимал таркиб билан Россияга бормоқчи эмасман. Бу мусобақада терма жамоага номзод саналан ёшларни, янги номларни синовдан ўтказган маъқул. Германия терма жамоасининг келажаги қандай эканлигига ушбу мусобақа орқали жавоб олишга уриниб кўрамиз. Терма жамоа учун 3 йилда учта йирик мусобақада қатнашиш оғирлик қилади. Бу каби турнирларда ёшларга имконият бериш лозим", - дейди Йоахим Лёв.


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›