Яя Туре 10-14 кунни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
15 апр 2014, 18:15
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини «Сандерленд»га қарши ўйиндан олдин Яя Туредан фойдалана олмайди.
«Яянинг мушакларида муаммо бор. Унга қанча вақт кераклигини билмайман. Тахминан 10-14 кун майдонга туша олмайди.

Компани ва Агуэро ўйинга тайёрлар», – дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, Туре «Ливерпул»га қарши ўйиннинг (2:3) 19-дақиқасида майдонни тарк этганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru