“Явор” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

24 окт 2013, 09:00
Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган “Явор” сафида ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётганидан хабарингиз бўлса керак.
Иваницаликларнинг бу йилги иштирокини қониқарли дейиш қийин. Айтиш лозимки, жорий йилги чемпионатда 16та жамоа иштирок этмоқда. “Явор” эса айни  дамда турнир жадвалида 14-ўриндан жой эгаллаб турибди. Табиийки бу, раҳбариятни ва маҳаллий мухлисларни қониқтирмаётгани аниқ.
Жамоа куни кеча ўз майдонида аутсайдер бўлиб турган “Рад”га (1:2) имкониятни бой берди. Мазкур омадсизликдан сўнг, “Явор” клуби раҳбарияти бош мураббий Богича Богичевични истеъфога чиқарди.

Манба: championat.asia