Япониялик футболчи "Бетис"га ўтди ФОТО
01 июн 2018 16:55
Янгиликлар
Япониялик футболчи "Бетис"га ўтди ФОТО
Япония терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Такаши Инуи фаолиятини "Бетис"да давом эттиради.
Бугун "Бетис" матбуот хизмати футболчининг "Эйбар"дан трансфер қилинганини расман эълон қилди. Томонлар 2021 йилга қадар шартнома имзолашган.
Инуи Европага 2011 йилда кўчиб ўтган. Шундан буён у "Бохум", "Айнтрахт" ва "Эйбар" каби жамоаларда фаолият олиб борган.
Фикрлар