UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  21 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2

Янгиланган Ўзбекистон терма жамоасини илк жиддий синов кутмоқда Янгиликлар

Янгиланган Ўзбекистон терма жамоасини илк жиддий синов кутмоқда

Кеча Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига старт берилди.


Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. "Ашхобод-2017"нинг футзал беллашувлари 16-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоасининг "Ашхобод-2017"га йўл олган таркиби:

№   

Фамилия ва исм

Туғилган санаси   

Амплуаси

Клуби

1

Умаров Рустам

26.05.1984

Дарвозабон

Ардус

2

Хазратқулов Акмал

31.03.1990

Дарвозабон   

Дўстлик-AIN

3

Юнусов Артур

08.10.1987

Ўйинчи

Олмалиқ

4

Свиридов Константин

11.03.1988

Ўйинчи

Олмалиқ 

5

Абдумавлонов Фарҳод   

12.11.1987

Ўйинчи

Олмалиқ

6

Ҳамроев Илҳом

25.09.1997

Ўйинчи

Ардус

7

Чориев Даврон

01.01.1993

Ўйинчи

Ардус

8

Абдураҳмонов Даврон

19.11.1992

Ўйинчи

Ардус

9

Фахриддинов Феруз

25.03.1991

Ўйинчи

Дўстлик-AIN

10

Нишонов Ҳусниддин

19.05.1998

Ўйинчи

Нафис

11

Садиров Тимур

24.12.1990

Ўйинчи

Ардус

12

Одилов Машраб

15.08.1994

Ўйинчи

Ардус

13

Раҳматов Анасхон

20.06.1994

Ўйинчи

Ардус

14

Раҳматов Дилшод

04.12.1989

Ўйинчи

Дальян Пуван Анбо (Хитой)   


Мусобақада 17та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олди. Аслида, "C" гуруҳида ҳам 4 жамоа бор эди, аммо мусобақа олдидан Индонезия терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар мусобақа расмий сайтидаги тақвимдан олиб ташланди. Ўз-ўзидан бу гуруҳда учта жамоа қолди. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади. 1/2 финалда ғалаба қозонганлар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа бронза медаллари учун ўзаро беллашади.

"Ашхобод-2017" футзал баҳслари қуръаси
"A" гуруҳи


Туркманистон
Вьетнам
Хитой Тайпейи
Гонгконг
Соломон ороллари

"B" гуруҳи

Ўзбекистон
Хитой
Афғонистон
БАА
Мальдив

"C" гуруҳи

Таиланд
Япония
Ливан

"D" гуруҳи

Эрон
Қирғизистон
Иордания
Таити



"Ашхобод-2017" футзал баҳслари тақвими
1-тур, 16.09.2017
"A" гуруҳи


16:45. Хитой Тайпейи - Вьетнам 2:1
19:00. Соломон Ороллари - Гонгконг 4:1

"B" гуруҳи

16:45. Афғонистон - Хитой 6:1
19:00. Мальдив - БАА 1:3

18.09.2017
"C" гуруҳи


13:15. Япония - Ливан

"D" гуруҳи

11:00. Эрон - Таити
13:15. Қирғизистон - Иордания

2-тур, 18.09.2017
"A" гуруҳи


16:45. Соломон ороллари - Хитой Тайпейи
19:00. Гонгконг - Туркманистон

"B" гуруҳи

16:45. Мальдив - Афғонистон
19:00. БАА - Ўзбекистон

19.09.2017
"C" гуруҳи


13:15. Ливан - Таиланд

"D" гуруҳи

11:00. Таити - Қирғизистон
13:15. Иордания - Эрон

3-тур, 19.09.2017
"A" гуруҳи


16:45. Вьетнам - Гонгконг
19:00. Туркманистон - Соломон ороллари

"B" гуруҳи

16:45. Хитой - БАА
19:00. Ўзбекистон - Мальдив

21.09.2017
"C" гуруҳи


11:00. Таиланд - Япония

"D" гуруҳи

11:00. Эрон - Қирғизистон
13:15. Иордания - Таити

4-тур, 20.09.2017
"A" гуруҳи


16:45. Вьетнам - Соломон ороллари
19:00. Хитой Тайпейи - Туркманистон

"B" гуруҳи

16:45. Хитой - Мальдив
19:00. Афғонистон - Ўзбекистон

5-тур, 21.09.2017
"A" гуруҳи


16:45. Гонгконг - Хитой Тайпейи
19:00. Туркманистон - Вьетнам

"B" гуруҳи

16:45. БАА - Афғонистон
19:00. Ўзбекистон - Хитой

Чорак финал, 23.09.2017

Ярим финал, 24.09.2017

Учинчи ўрин учун ва Финал, 26.09.2017



Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободдаги мусобақага 2 ойдан ортиқ тайёрланди. Баҳодир Аҳмедов қўл остида жамоамиз Тожикистонда мезбонларга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йиғин ўтказиб, "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" клубларига қарши тўртта ўртоқлик ўйини ўтказди. Жамоада таркиб ёшартирилди. Ёши катта футзалчилар ўрнига ёш футзалчилар терма жамоага таклиф этилди. Ашхободдаги мусобақа янгиланган терма жамоа учун илк жиддий синов бўлади. "Ашхобод-2017"нинг яна бир муҳим жиҳати бу ўйинлар 2018 йилги Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди. Октябрь ва ноябрь ойларида қитъа биринчилигига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Шу сабаб, жамоалар Ашхободга асосий таркибни олиб келишган.

Ушбу мусобақада шу кунгача фақат Эрон терма жамоаси ғалаба қозонган. Ўзбекистон эса 3 бор бронза медалини қўлга киритган. 2013 йил Жанубий Кореяда ўтказилган мусобақада эса вакилларимиз чорак финалда кейинчалик кумуш медалини қўлга киритган Японияга ютқазиб қўйган. Терма жамоамизнинг айни пайтдаги бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 2005 ва 2009 йилларда икки бор ўйинчи сифатида учинчи ўринни қўлга киритган.

Вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олишган. "B" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган жамоа "A" гуруҳининг иккинчи жамоасига, "B" гуруҳида иккинчи поғонани банд этган терма жамоа эса "A" гуруҳи ғолибига қарши чорак финалда баҳс олиб боради.


Шу ўринда терма жамоамиз вакилларининг мусобақа олди фикрларини ҳам келтириб ўтамиз:

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи): "Икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида ушбу мусобақага тайёргарлик кўрдик. Бунда терма жамоанинг собиқ бош мураббийи испаниялик Хосе Мария Пазос Мендезнинг тактикаларидан фойдаландик. Ҳимоявий ва ҳужумкор тактикаларда Мендезнинг услубини қўллаяпмиз, яъни унинг ўйин услубини давом эттирмоқдамиз. Россияда ўтказган тўртта ўртоқлик ўйинимизда янги таркибдаги йигитларни синаб кўрдик, бунда натижага эмас ўйинни шакллантиришга асосий эътибор қаратдик.

Мусобақада олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйдик".



Артур Юнусов (Ўзбекистон МТЖ сардори): "Жамоамиз ёшарди, янги мураббий келди. Россияда ўртоқлик учрашувлари ўтказдик, унда ёшларнинг ҳаракатлари менга ёқди. Олдимизга Ашхободдаги мусобақада ғалаба қозониш мақсади қўйилди. Сўнгги тайёргарликлар Тошкентда олиб борилди, машғулотларда тактика устида ишладик.

Гуруҳда биринчи ўринни олиш керак, шунда нариги гуруҳдаги иккинчи ўрин билан ўйнаймиз.

Ёшлардан Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Даврон Абдураҳмонов, Машраб Одилов ва Ҳусниддин Нишоновларнинг ҳаракатлари ёқди. Улар тажрибали футзалчиларнинг ўрнини босишади деб ўйлайман. Улар Ашхободда тажриба тўплашади. Асосий мақсадимиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш.

У ерда яхши ўйнашимиз керак. Хитойда ҳам биздаги каби янги авлод келди. Уларни мағлуб этишимиз шарт. Афғонистон мураббийлари мусобақага қайси футзалчиларни олиб келишларини билмайман. Кўпчилик бу мусобақага иккинчи таркибни олиб келишади ёки ёшларни. Мальдивни ҳам умуман билмайман, уларга қарши ҳеч қачон ўйнамаганман. БААда адашмаётган бўлсам мураббий ўзгарди, таркибида легионерлар ҳам бор. Айтганимдек, кўп жамоалар у ерга ёшларни олиб боришади. Шу орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришади.

Мухлислардан бизни қўллаб туришларини сўраб қолардим".




Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика