UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  0 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   17 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ Янгиликлар

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби раҳбарияти мавсум якунидан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фаолияти бўйича бош қотираётгани ҳақида хабар бергандик.

Суперлиганинг ўтган мавсумида чемпионат ўртасида жамоадан ҳайдалган ва мавсум якунига яқин ишга қайтарилган Канчельскиснинг келаси мавсумдаги фаолияти бўйича якуний қарорга келинган.

Андрей Канчельскисни истеъфо масаласини кўриб чиққан "Навбаҳор" раҳбарияти якунда россиялик мутахассисни жамоа рулида қолдиришни маъқул топди.

"Навбаҳор" билан яна 2,5 йиллик шартномаси мавжуд мураббийни истеъфоси "Навбаҳор"га 500-600 минг АҚШ долларига тушарди. Чунки Канчельскиснинг "Навбаҳор" билан тузган шартномасида товон пули ҳақида алоҳида банд кўрсатилган. Шу боис ҳам "Навбаҳор" раҳбарияти янги мавсумда ҳам Канчельскисга имконият беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларда 7 ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.


Қайд этиш керакки, агарда Канчельскиснинг эҳтимолий истеъфоси руй берганида, унда "Навбаҳор"ни бошқариш учун маҳаллий мутахассислар ичидан Отабек Ғуломхўжаев ҳамда "Насаф" бош мураббийи сифатида узлуксиз 7 йилдан буён ишлаб келаётган Рўзиқул Бердиев номзоди шорт-листдан ўрин олганди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика