Янг: Захани буюк келажак кутяпти
25 июл 2013 13:46
Янгиликлар
Янг: Захани буюк келажак кутяпти
"Манчестер Юнайтед" қанот ярим ҳимоячиси Эшли Янг клуб янги футболчиси Заха ушбу амплуада юзага келтирган рақобатдан хурсанд эканини таъкидлади.
Жароҳатини даъволаб, сафга қайтган Янгда янги жамоадоши ўйини жуда яхши таассурот қолдирди.
"Жамоада кучли рақобат юзага келган. Шунинг учун ҳар куни ўз учтингда ишлашинг, машғулотларда ўзингни яхши кўрсата олишинг керак. Жамоада Уилфреддек футболчиларнинг пайдо бўлиши бу фақат клуб фойдасига ишлайди. У — ажойиб футболчи".
"Заха клбу билан турнеда иштирок этяпти ва бу унга ҳамма билан яқиндан танишиб олишига ёрдам беради. Биз жамоага келиб қўшилган ҳар бир футболчини қучоқ очиб кутиб оламиз".
"Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳозирги ҳолатда тинимсиз меҳнат қилиш лозим. Уилф ҳозир айнан шундай қиляпти. У ажойиб футболчи бўлиб етишади. Ага уни буюк келажак кутаётганига шубҳа бўлганида биз уни жамоага қўшиб олмасдик, менимча", — дейди Янг MUTVга берган интервьюсида.
Фикрлар