UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  0 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

XXI асрда топ-клубларнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизликлари. Энг шов-шувлиси қайси? Янгиликлар

XXI асрда топ-клубларнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизликлари. Энг шов-шувлиси қайси?

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи шу ҳафта якунига етади.

XXI асрда турнирнинг ушбу босқичида қайси топ-клублар шармандали натижа қайт этиб, чиқиб кетганини ёдга оламиз.

1-ЎРИН
“Манчестер Юнайтед”, 2005/2006 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Вильярреал”, “Бенфика”, “Лилль”

Гуруҳдаги ўрни: охирги ўрин (олти очко)

МЮ 2008 йилда Москвада ЕЧЛ бош совринини қўлга киритгани ҳамманинг ёдида бўлса керак, бироқ кўпчилик Фергюсон шогирдларининг 2 йил аввалги жуда ёмон иштирокини эслай олмаса керак. Ферги шогирдлари ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида сўнгги ўрнини эгаллаганди. Ўшанда “қизил иблислар”га на Гиггс, на Роналду, на Руни ёрдам бера олганди. Манчестер жамоаси гуруҳ босқичида “Бенфика”га қарши учрашувда уч очко, "Вильярреал"га қарши ўйинларда 2 очко ва “Ланс”га қарши ўйинлардан эса атиги бир очко олганди. МЮ ушбу гуруҳда олти очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринни эгаллаганди. Энг ёмони, шундай ҳужумчилар билан Ферги шогирдлари атиги тўрттагина гол уришни уддалашганди.

2-ЎРИН

“Бавария”, 2002/2003 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Милан”, “Депортиво”, “Ланс”

Гуруҳдаги ўрни: охирги (икки очко)

Бир мавсум аввал “Бавария” чорак финалда мусобақа билан хайрлашган бўлса, ундан аввалги мавсумда жамоа чемпионликни қўлга киритганди. Бироқ 2002/03 йилги мавсумда немис гранди учун даҳшатли туш эди. Улар олтита турнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олишмади. Улар икки марта “Милан”га (1:2, 1:2), икки марта “Депортиво”га (2:3, 1:2) мағлуб бўлишган ва яна ҳар икки марта “Ланс” билан (1:1, 3:3) дуранг ўйнашган. Айнан ушбу мавсумдан сўнг немислар “Депортиво” ҳужумчиси Рой Макай билан шартнома имзолашган. Айнан нидерландиялик ҳужумчининг ўзи “Бавария” ушбу гуруҳ босқичида тўртта гол уришга эришганди.

3-ЎРИН

“Ювентус”, 2022/2023 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Бенфика”, ПСЖ, “Маккаби”

Гуруҳдаги ўрин: учинчи (уч очко)

“Ювентус”нинг гуруҳида ПСЖ ва “Бенфика” каби кучли жамоалар бор эди. Аллегри шогирдлари ушбу турнирда жуда ёмон иштирок этишганди. Уларнинг гуруҳдаги ягона ғалабаси “Маккаби”га қарши кечган учрашувда қайд этилганди. Қолган барча учрашувда туринликлар мағлубият аламини тортишган. Клуб икки бор ПСЖ (1:2, 1:2) ва “Бенфика”га (1:2, 3:4) ютқазган. Ҳатто “Маккаби” билан меҳмондаги ўйин ҳам омадсиз кечди – 0:2. Улар қўшимча кўрсаткичлар бўйича Исроил жамоасидан олдинда бўлиб, охирги ўринни эгалламади.

4-ЎРИН

“Интер”, 2003/2004 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Арсенал”, “Локомотив”, “Динамо Киев”

Гуруҳдаги ўрни: учинчи (саккиз очко)

“Локомотив” қуръа ташлаш маросимида тўртинчи саватчага эга бўлишига қарамай, турнирнинг кейинги босқичига йўл олганди. “Интер” ушбу гуруҳда атиги учинчи ўрин билан кифояланди. Айтганча, Италия жамоаси ҳар икки учрашувда ҳам Юрий Сёмин шогирдларини мағлуб эта олмаган (0:3, 1:1). Қизиғи, миланликлар гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан бошлашганди. Дастлаб “Арсенал” 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейин “Динамо” 2:1 ҳисобида таслим этилган. Кейин эса барчаси ортга қараб кета бошлади. “Локомотив” билан бўлган иккита учрашувда “Интер” атиги 1 очко қўлга киритди. Кейин эса Венгер шогирдларидан 5 та гол қабул қилиб олишди. “Интер” кейинги босқичга чиқиши учун Киевда ғалаба қозониши шарт эди. Ҳаттоки миланликлар учрашувнинг 85-дақиқасига қадар ғалаба қозонаётганди, бироқ учрашув сўнгида ўтказиб юборилган гол “Интер”ни гуруҳда қолиб кетишига сабаб бўлган.

5-ЎРИН

“Манчестер Юнайтед”, 2015/2016 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Вольфсбург”, ПСВ, CСКА

Гуруҳдаги ўрни: учинчи (саккиз очко)

Ҳа, яна ўша буюк клублардан бири МЮ бу рўйхатдан жой олмоқда. Манчестерликлар мухлисларга навбатдаги “совға”ни бундан 8 йил аввал тақдим этишганди. Гуруҳ босқичига қуръа ташланганида “Манчестер Юнайтед” қийинчиликсиз гуруҳдан биринчи бўлиб чиқиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бироқ футбол гапда ўйналмаслигини ўша йили “Вольфсбург” ва ПСВ кўрсатиб қўйишганди. МЮ ҳам ўша мавсум “Интер” сингари яхши старт олганди. Уларнинг ҳисобида тўртта турдан сўнг етти очко бор эди, бироқ сўнгги иккита учрашувда атиги бир очко ишлаган манчестерликлар ЕЧЛ кейинги босқичидан қуруқ қолишганди.

6-ЎРИН

“Атлетико”, 2022/2023 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Порту”, “Брюгге”, “Байер 04”

Гуруҳдаги ўрни: охирги (беш очко)

Энг сўнгги муваффақиятсизликлардан бири ўтган мавсумга тўғри келади. “Атлетико” учун ҳаммаси яхши бошланди. Биринчи турда Диего Симеоне йигитлари “Порту”ни мағлуб этишди. Шундан сўнг мадридликлар гол уришни унутиб қўйишди. “Байер” (0:2) ва “Брюгге”га (0:2) мағлуб бўлди, кейин ўз майдонида Бельгия клуби билан нурсиз дуранг. Кейинги иккита турда яна бир очко тўплаган мадридликлар гуруҳнинг сўнгги ўрнидан мустаҳкам жой олишди.

7 - ЎРИН

“Ливерпуль”, 2002/2003 йилги мавсум

Гуруҳдаги рақиблар: “Валенсия”, “Базель”, “Спартак”

Гуруҳдаги ўрни: учинчи (саккиз очко)

Афсонавий камбэкдан икки йил аввал “Ливерпуль” ҳам EЧЛ гуруҳида қолиб кетганди. Ўша йили “Спартак” даҳшатли ўйин кўрсатиб, барчани шокка тушириб қўйганди. “Спартак” билан бир гуруҳдан жой олган инглизлар Москва жамоасига 0:5 ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Шундан сўнг "Ливерпуль" икки марта “Валенсия”ни мағлуб этиб, икки марта Бельгия клуби билан дуранг ўйнаганди.

Сизнингча, яна қайси жамоаларни ушбу рўйхатга қўшиш мумкин?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика