UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

ХХI асрда ким кўпроқ жарима зарбаларидан тўп киритган? Ажабланарлиси, иккинчи ўринда дарвозабон, Месси ҳатто кучли учликка ҳам киролмаган Янгиликлар

ХХI асрда ким кўпроқ жарима зарбаларидан тўп киритган? Ажабланарлиси, иккинчи ўринда дарвозабон, Месси ҳатто кучли учликка ҳам киролмаган

PopFoot футбол аккаунти ХХI асрда жарима зарбаларидан ким энг кўп гол урганини ҳисоблаб чиқди. Унда фақатгина клуб таркибида киритилган голлар инобатга олинган.

2000 йиллардаги "Лион" афсонаси бўлган бразилиялик Жуниньо Пернамбукано 74 та гол билан биринчи ўринни эгаллади. Ҳозирда 30 ёшдан кичик бўлсангиз ҳам, Жуниньонинг сеҳрли зарбаларининг видеоларини кўрган бўлсангиз керак, у деярли ҳар ҳафта гол урарди. Шуни ёдда тутингки, бу сеҳргар ўз фаолияти давомида жаримадан 118 та гол урган, яъни стандартларнинг 60% дан кўпроғи дарвоза тўрига бориб тушган.

"Дарвозага зарба беришда доим моҳир бўлишга интилганман, лекин болалигимда жарима зарбаларидан гол уриш учун кучим етмасди. 13 ёшгача футзал билан шуғулланганман, кейин жарима зарбаларини тепишни бошладим. Аммо жонли девор жуда яқин туюларди, гол уриш эса мураккаб эди. Моҳирона зарба бериш техникасини фақатгина Францияда ўрганганман", — дейди бразилиялик футболчи.


Иккинчи ўринда тарихдаги энг сермаҳсул дарвозабон, "Сан Паулу"нинг буюк посбони Рожерио Сени 59 гол билан ўрин эгаллаган. 



Учинчи ўрин ҳам бразилияликларга тегишли — Роналдиньо клубдаги фаолияти давомида жарима зарбаларидан 55 та гол урган.


Лео Месси қани деган савол туғилиши табиий. У ҳозирча 50 та гол билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Агар ПСЖда Лео мерганлик қобилиятини қайтара олса ва "Барселона"даги каби яна гол ура бошласа, у фаолиятининг қолган қисмида иккинчи ўрингача мумкин, аммо Жуниньонинг рекордини забт этиш деярли иложсиз.


Мессидан кейинги ўринни Криштиану Роналду эгаллаб турибди, унда жаримадан 47 та аниқ зарба бор. Криш охирги марта 2020 йилда "Ювентус" либосида жарима зарбасини аниқ амалга оширган, шундан бери у 50 дан ортиқ муваффақиятсиз уриниш қайд этган.


Рўйхатда Дэвид Бекхэм, Алессандо Дель Пьеро ва Роберто Карлос каби жарима зарбаси даҳолари билан ҳам мавжуд. Ҳозирги футболчилар орасида ўтган ёзда машмашали тарзда "Милан"дан "Интер"га кўчиб ўтган плеймейкер Хакан Чалханоглу алоҳида ажралиб туради. Янги клуби сафида у ҳали стандартдан гол ура олмади, аммо "Милан"да 4 та жарима зарбасини аниқ ижро этганди. Шунингдек, Хакан "Байер" либосида 9 марта тўпни жонли девор устидан оширган ҳолда ўзи чамалаган мўлжалга йўллай олган.

Рўйхатда Кристиан Эриксен ҳам бор. Даниялик футболчининг жарима зарбаларидан 16 таси аниқ чиққан, улардан 12 таси "Тоттенхэм" сафида амалга оширилган.

О.А

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика