UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  394 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Хуршид Ғиёсов: “Кейинги йил учинчи ўринни яхшилашга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Кейинги йил учинчи ўринни яхшилашга ҳаракат қиламиз”

Суперлига 2019 мавсум якунларига кўра, “Бунёдкор” жамоаси турнир жадвалида учинчи ўринни банд этди.

Албатта, йил бошида Вадим Абрамов шогирдларини ҳеч ким совринли ўринлар учун курашишини кутмаганди. Кеча ўтказилган тақдирлаш маросимида расман жамоа аъзоларига бронза медаллари топширилди. Тантанали тарзда ўтган тадбирдан сўнг, бу йил 12 та гол билан жамоа тўпурари бўлган Хуршид Ғиёсов фикрларини билдириб ўтди.

“Таасуротлар ёмон бўлиши мумкин эмас. Учинчи ўринни қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз. Минимум вазифани бажардик. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Бу нарсага жиддий қараш керак деб ўйлайман. Биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Кейинги йил учинчи ўринни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. Кимга қанақа билмадим, шахсан ўзим йил бошида биринчилик сари интилишни олдимга мақсад қилиб қўяман. Лекин, бронза ҳам жамоамиз учун ёмон натижа ҳисобланмайди. Футбол жамоатчилигини кириб келаётган янги йил билан табриклаб қоламан. Бутун мавсум давомида биз билан бирга бўлган муҳлисларга раҳмат айтаман.”,- деди Хуршид Ғиёсов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика