Хуммельс: "Лёв билан муносабатларим яхши"

Tolibjon Qosimov
30 сен 2013, 14:09
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда немис матбуоти.
"Лёв билан муносабатларимиз яхши. Ўртамизда тушунмовчилик йўқ. Мураббий менга Европа чемпионати вақтида менга ишонди. Агар ишонч бўлмаганида мен умуман жамоада бўлмас эдим", — дейди Хуммельс.

Эслатиб ўтамиз, Хуммельс Германия ва Парагвай ўртасидаги 3:3 ҳисобида тугаган ўйиндан сўнг танқид қилинганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com