Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди
29 май 2024 15:07
Янгиликлар
Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди
"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия терма жамоасининг Евро-2024 учун таркибига киритилмаганига муносабат билдирди.
"Таркиб март ойидан буён шакллантирилгани ва футболчилар ўзаро ўйинни йўлга қўйишганини тушунаман. Лекин бироз аламли, чунки айни дамда мен Германиянинг энг кучли беш нафар ҳимоячисидан бириман. Агарда март ойида мавсум охиридаги спорт формамда бўлганимда, ўша вақтдаги йиғинга ҳам, Европа чемпионати учун таркибга ҳам киритилган бўлардим, менимча.
Мен Нагельсманнга захирада ўтиришга ва бешинчи марказий ҳимоячи бўлишга розилигимни айтдим. У менинг позициямни яхши биларди. У буларни билишини ўзим истагандим.
Лекин уни тўғри тушунган бўлсам, мен захира футболчиси бўлишни қабул қилганимдан ташқари яна бошқа масалалар ҳам бор экан. Гап кўпроқ ёш, жисмоний ҳолат ҳақида кетмоқда".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар