Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин
22 апр 20:37
Янгиликлар
Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин
Аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес ёзда "Атлетико"ни тарк этиши мумкин.
Аргентиналик футболчи Мадрид клубидаги келажагига шубҳа билан қараётгани айтилмоқда. Гап шундаки, ҳужумчи "матрасчилар"нинг бу мавсумдаги ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди.
Хулиан Альварес жорий мавсум "Атлетико" сафида 49 та ўйин ўтказиб, уларда 26 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Аввалроқ ОАВда Альваресга "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари кўз тикаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Атлетико" футболчининг ҳуқуқларини 2024 йилнинг ёзида сотиб олганди. Мадридликлар "Манчестер Сити"га 75 млн евро тўлаган (Transfermarkt маълумотлари).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар