Христо Стоичков: "Атлетико"нинг Ла Лигани олмаслиги учун битта фалокатнинг ўзи камлик қилади"
01 фев 2021 08:58
Янгиликлар
Христо Стоичков: "Атлетико"нинг Ла Лигани олмаслиги учун битта фалокатнинг ўзи камлик қилади"
"Барселона" собиқ форварди Христо Стоичков каталанияликларнинг 2020/21 йилги мавсум Ла Лигадаги имкониятлари ҳақида гапирди.
"Бу жуда қийин. Биз реалистик бўлишимиз керак. Биз кўп очколар билан ортда қолмоқдамиз. "Атлетико" юқори даражада.
Улар жуда ҳам олдинда ва битта ўйин кам ўтказишган. "Атлетико"нинг Ла Лигани олмаслиги учун битта фалокатнинг ўзи камлик қилади.
Барселоначи, шерик ва собиқ ўйинчиси сифатида мен "Барса"нинг ғалабасини хоҳлайман, аммо имконият йўқ бўлса, яхши ишлар олиб борган бошқа жамоани табриклашимиз керак, шундай эмасми? Худди олдинги йиллар "Барса"нинг яхшироқ эканлигини тан олишганидек", - дейди Стоичков.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Ла Лигадаги сўнгги 16та ўйинда 15та ғалабага эришди. "Матрасчилар" "Реал" ва "Барса"дан 10 очко олдиндалар ва жамоа битта захира ўйинига эга.
Ўхшаш янгиликлар
14:36
"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум 8
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар