UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  35 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  4 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди Янгиликлар

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди

Кеча Мьянма давлатида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.
Бугун эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлайди. Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 14:00да Индонезияга қарши майдонга чиқишади. Гуруҳдаги кейинги рақибларимиз эса Австралия билан БАА бўлади. Индозениянинг биздан кучли эмаслиги бор гап ва умид қиламизки, бугун ёшларимиз бу рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишади. Чунки кейинги иккита рақиб бирмунча кучли ва жиддий, шу боис гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўплар нисбати роль ўйнаб қолиши мумкин.

Ҳозирда терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кучли босим турибди, негаки Таиланддаги мусобақада қатнашган ўсмирларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмай қайтиб келишди, Осиё ўйинларида иштирок этган терма жамоамиз ҳам чорак финалдан ортга қайтди (ваҳоланки, жамоа олдига биринчи ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди). Энди эса шу йил ҳисобидан бор умид ёшларимиздан.

Буни ўз навбатида Равшан Акмалович ҳам чуқур ҳис қилиб турганига шубҳа йўқ. Бу эса икки карра масъулиятни юклайди. Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, бундай мусобақада чемпион бўлишни ҳамма хоҳлайди, шу жумладан биз ҳам. Ярим финалга чиқдик дегани эса жаҳон чемпионати йўлланмаси чўнтакда деганидир. Шундай экан, Таиланд ва Инчеондаги мусобақада вазифа бажарилмай қолгани учун ҳам бу сафар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш биз учун жуда муҳим.

Таркиб ҳақида тўхталадиган бўлсак, аксарият футболчиларда халқаро ўйинларда майдонга тушиш бўйича тажриба етарли. Хусусан Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Болтабоев, Равшан Хурсанов каби футболчилар ўтган йил БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида қатнашиб, ўзларидан яхши таассурот қолдира олишди. Қолаверса, бу футболчилар Эронда ўсмирлар ўртасидаги Осмиё чемпионатида ғолиб чиқишган.

Мана шу томонлама ҳам Равшан Ҳайдаров яхши таркибга эга. Энди эса гап вазифани бажаришда қоляпти. Лекин нима учундир асли “Машъал” тарбияланувчиси ҳозирда “Шўртан”да тўп тепаётган Дурбек Камолов мусобақага олиб кетилмади. Унинг катта ёрдам тегиши мумкин эди. Лекин ҳозирги футболчилар билан ҳам бемалол ЖЧ йўлланмасини қўлга киритса бўлади. Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдаров сингари ҳужумкор футболчилар олий лигада озгина бўлса-да ўзларини кўрсата олишди. Энди навбат яна халқаро ўйинларга етиб келди ва бу сафар янада яхшироқ тўп суришга тўғри келади. ЖЧ йўлланмаси йўлида ёшлар терма жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика