Хосеп Гвардиола: “Венгерни жуда ҳурмат қиламан”

Tolibjon Qosimov
18 фев 2014, 12:48
“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси плей-офф доирасида “Арсенал”га қарши бўладиган ўйин хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Венгерни жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоаси кучли футболчилардан ташкил топган. Рақибимиз АПЛнинг етакчи клубларидан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.

“Арсенал” аввалдан Чемпионлар лигасида яхши иштирок этиб келган. Уларда Касорла, Озил, Уилшер, Рэмзи каби юқори даражадаги ўйинчилар бор. Шундай экан ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам яхши ўйинашимизга тўғри келади”, - дея таъкидлади Гвардиола.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›