Хосеп Гвардиола нечинчи совринини қўлга киритганини биласизми?

26 фев 2018, 01:30
“Ман Сити” Англия лига кубоги финалида “Арсенал” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу соврин “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола учун Англиядаги илк соврин бўлса, 47 ёшли испан мураббийлик фаолияти давомидаги 22-совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга, Пеп бошқарган жамоалар 11 марта финалларда иштирок этиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонишга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›