Хосеп Гвардиола: "Германия кубоги финали олдидан ғалаба қозонишимиз муҳим эди"

Aziz Tukhtamuradov
4 май 2014, 09:51
"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Гамбург" устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба қозониш осон бўлгани йўқ. Ютуқ учун анча курашишга тўғри келди. Ғалаба бизга Германия кубоги финалидан олдин ўзимизга бўлган ишончимизни оширади", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Германия кубоги финалида Дортмунднинг "Боррусия" жамоасига қарши майдонга тушади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru