Хосеп Гвардиола: «Германия чемпионлиги учун яна бир қадам ташладик»

Narzulla Saydullayev
2 мар 2014, 11:21
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола кечаги «Шальке»га қарши ўйиндан сўнг (5:1) ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. Жамоамни табриклайман.

Иккинчи ўриндаги жамоа билан фарқ янада ошди, демак Германия чемпионлигини ҳимоя қилишга навбатдаги қадамни ташладик», – дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 23та ўйиндан сўнг иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан 20 очко олдинда бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›