UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0

Хосеп Гвардиола: “Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман” Янгиликлар

Хосеп Гвардиола: “Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман”

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола “Бернли” (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ижобий натижага эришганимиздан хурсандман. Иккинчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатдик. Тўпни кўпроқ назорат қилаяпмиз, иккинчи ва учинчи голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлганди. Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман.

Биринчи гол содир бўлган вазиятдан олдин пеналти бўлганди. Агуэро яна битта гол урса, клубнинг мутлақ тўпурарига айланади. Бунинг учун у жамоадан миннатдор бўлиши лозим. Балки бизни кечки овқатга таклиф қилиши керакдир....

Умуман яна битта гол ўтказмасдан ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бизда голлар уриш учун кўплаб имкониятлар бўлмоқда. Аммо рақиб посбони яхши “сейв”ларни намойиш этди. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам стабил ҳаракат қилдик.

11 ўйиндан иборат ғалабали серия? Бу каби рекордларни қайд этиш ёқимли, қачонки қандайдир совринларни қўлга киритсанг... Бу кўп нарсани англатади. Албатта қаторасига 11 та ўйиндан ғалаба қозониш осон иш эмас, шу боис бу жуда яхши ҳолат”, дейди Гвардиола.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика