Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"
21 июл 2024 08:10
Янгиликлар
Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"
- Ўйин ҳақида
- Бугунги учрашувнинг баъзи вазиятларида назоратни қўлдан бой берган вазиятларимиз кузатилди, афсуски. Бугун ҲусниддинНишонов жуда яхши ўйнади. Унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади деган умиддаман.
- Бугунги ўйиндан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Ғалаба қозониш ёқимли, аммо хатоларимиз етарлича бўлди. Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Ушбу жиҳат устида кўп ишлашимиз керак. Жаҳон чемпионатигача қолган даврда ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак.
- Аббос Элмуродов жуда баланд позицияда ўйнади. Ушбу усул рақибларга ҳам анча ноқулайлик туғдирди. Бундай услуб тайёрланган режамиди?
- Ҳа. Бу ўйланган режа эди. Биз ҳар доим дарвозабонни олдинроқда ўйнашининг тарафдоримиз. Элмуров олдинга чиқиб ўйнаётгани сабабли рақиб чуқурроқ ҳимояланди ва бу бизга янада қўл келди ва янада кўпроқ имкониятлар яратиб берди.
- Бугун қайси таркиб майдонда бўлишидан қатъий назар бир нафар футзалчи ҳар доим ҳужумчи позициясида бўлди. Ушбу жиҳат ҳақида фикрларингизни гапириб ўтсангиз?
- Бизда ҳар бир тўртликда мувозанат бўлиши тарафдоримиз. Биринчи тўртлигимиз кўпроқ ҳаракатлар ва очилишга асосланган. Биз тўртда тактик услубда ўйнаймиз. Иккинчи тўртлигимиз эса 3-1 тактик схемаси остида ўйнайди.
- Терма жамоа ўйинида қандай камчиликларни кузатмоқдасиз?
- Жисмоний ҳолатимиз яхши эмас. Футзалчиларнинг ҳаракатлари оғир. Биз жисмоний ҳолатимизни энг юқори даражага олиб чиқишимиз керак.
- Мундиалга қадар яна ўртоқлик учрашувлари режалаштирилмоқдами?
- Ҳа. Биз 6-8 сентябрь куналри Бразилия миллий терма жамоасига қарши ўйинларда иштирок этишимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар