UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  6 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  27 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон"

Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Ироққа қарши ўйинда натижа муҳим эди. Ўйиндан олдин буни айтишни истамадик. Ҳозир айтаверсам бўлади. 6 нафар футзалчимиз шамоллаб қолишганди. Улар бугун ҳақиқий жангчилардек майдонга тушиб юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Шогирдларим билан фахрланаман. Олдинлари нимадир бўлиб Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқа олмай қоларди. Ўша қора анъанани буза олганимиздан хурсандман. Ироқ терма жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалига чиққан клубдан 12 нафар футзалчи бор эди. Рақиб бизга катта ташвиш туғдирди. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Олдинги ўйинларда ҳам жамоа иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади...
- Биз ҳар бир ўйинда босқичма босқич ҳаракат қилдик. Шу боис биринчи бўлимда кўп хатолар қилдик. Бугунги ўйинни умумий олсак яхши ўйнай олмадик. Фақат ҳисоб 3:0 бўлганидан кейингина тўпни ўзимизда сақлаб турдик.

- Жамоа аъзолари олдинги ўйинларга қараганда бугун дарвозага кўпроқ зарба беришди, бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Албатта Ироқ терма жамоаси ўз дарвозасига яқин ўйнади. Ўзимиз зарба беришга мажбур бўлдик, танаффус вақтида уларга янада кўпроқ зарба бериш кераклигини тайинладим. Ироқ ҳимояда жуда яхши ўйнади. Бизнинг қуролимиз иш берди. Ярим финалда балки бошқача ўйнашни бошлармиз. Бу босқичда Осиёнинг энг кучли жамоалари ўйнайди.

Ярим финалда Таиландга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Қоғозда фаворит. Энди бизнинг жамоамизда босим йўқ. Таиланд ҳужумга ўтади ва бизда ҳужум қилиш учун бўш зоналар кўпаяди. Ўша баҳс қизиқарли бўлади.

- Шамоллаб қолган футзалчиларга берилган дорилар допинг контрол вақтида панд бериб қолмадими?
- Йўқ, бизда малакали шифокоримиз бор. Барча рухсат берилган дорилар билан футзалчиларимиз оёққа турғазилди. Бу борада муаммо бўлмади.

- Таиланд терма жамоаси сафида 6, 7 ва 9-рақамли футзалчилар жуда тезкор. Уларга қарши қандай чора тайёрлаб қўйгансиз?
- Таиланд терма жамоасида камида 7-8 нафар футзалчини жуда яхши биламан. Бу жамоада 6 йил мураббий бўлиб ишлаганман. Уларни жуда яхши биламан, аммо муаммо шундаки улар ҳам мени жуда яхши билишади. Таиланд сафида сиз санаб ўтган 3 нафар футзалчидан ташқари яна 6 нафар ўйинчи бор. Агар мухлислар бугунгидек қўллаб туришса Таиланд билан имкониятимиз тенглашади. 20 йилдан ортиқ мураббий бўлиб ишлаб келаяпман, бундай ишқибозликни ҳали кўрмаганман.

- 6 нафар касал бўлиб қолган футзалчиларни айта оласизми?
- Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Раҳматов, Артур Юнусов, Нодир Элибоев. Охиргисини эслай олмадим (кулади).

- Испаниядан кимдир сизни табрикладими? Ёки сиз кимгадир қўнғироқ қилишга улгурдингизми?
- Кийиниш хонасига борганимда телефонимга 50дан ортиқ хабарлар келганди, жуда кўплаб дўстларимдан табриклар келди. Аммо ҳали уларни ўқиганим йўқ. Бу ерга 2012 йилда келганимда Жаҳон чемпионатига чиқиш уриниши жуда омадсиз чиққанди. Иккинчи марта таклиф олганимда бошқача назар билан келдик. Таиланд билан бирга мундиалда қатнашганим учун менга Жаҳон чемпионати керак эмасди. Аммо Ўзбекистон халқига бу мундиал орзу эди. Шу боис ҳам мен енг шимариб ишга киришдим. Бу ерда кўплаб инсонлар футзални ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Жаҳонгир Усмоновни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим, улар орқали ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга раҳмат айтаман. Бугунги Жаҳон чемпионати йўлланма барча мухлислар учун совға. Ўзбекистон олий лигасидаги барча мураббийлар Александр Петров, Абдулла Бўриев, Ахад Юсупов ва қолганларни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ҳам бугунги тарихий ютуқда катта хиссаси бор. Тайёргарликни 25 нафар футзалчи билан бошлагандик. Уларнинг кўпчилиги Осиё чемпионатида иштирок эта олишмади. Барчанинг ғалабада хиссаси бор. Жаҳон чемпионати муборак – Ўзбекистон.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика