UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  3 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  130 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Хосе Гомес: "Локомотив" билан фантастик ўйин бўлди" Янгиликлар

Хосе Гомес: "Локомотив" билан фантастик ўйин бўлди"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хосе Гомес қатаншди.

"Бугун фантастик ўйин бўлди. Барча йигитларим яхши ўйнади. "Ал Таавон" бош мураббийи сифатида айтадиган бўлсам ОЧЛда гол уриш қийин. Одатда сафарда 4та гол урган жамоа ютади, аммо бундай бўлмади ва бироз алам қилди", - дейди Хосе Гомес.

- "Истиқлол" - "Ал Аҳли" учрашувини кўрасизми? Охирги турда нималар кутаяпсиз?

- Барчасини охирги тур кўрсатиб беради. Нима содир бўлиши ўйиндан ўйинга боғлиқ. "Локомотив" жуда агрессив ўйин намойиш этадиган жамоа, бугун бунинг гувоҳига айландик.

- "Ал Таавон" сўнгги бор 4та гол урган ўйинини эслай оласизми?

- "Ал Ваҳда", "Ал Қодисия", "Ал Шабаб", "Ал Иттиҳод" билан ўйинларда 4тадан гол урганмиз. Менга ҳужумкор ўйин ёқади. Гол урсанг ғалаба қозониш имконияти кўп бўлади.

- Шогирдларингиз бугун жуда эркин тарзда жарима майдонига ёриб киришди, зарбдор вазиятлар кўп яратилди. Бугун жамоаингиз мағлубиятдан қутулиб қолдими ёки ғалабани бой бердими?

- Биз бугун 2 очко йўқотдик. Қолаверса пенальтидан гол ура олмадик. Шу боис 2 очко йўқотдик деб айтган бўлардим.

- Португалиялик мураббий Саудия Арабистони клубига қандай янгиликлар олиб келди? Жамоа уни қандай қабул қилди?

- Европа футболини сингдиришга ҳаракат қилаяпман. Бунда менга ташкилий ишлар керак. Футболчиларга эркин фикрлаш ва хотиржамликни ўргатмоқчиман.

- "Локомотив"дан қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

- Ўйин пайтида ўз жамоам футболчиларига қаратдим. Шу боис сизнинг саволингизга жавоб бера олмайман. Балки ўйинни қайта кўриб чиққандан сўнг қайсидир футболчини ажратиб кўрсата оларман.

- Жамоа сафардами ёки уйдами 4та гол урсаю юта олмаса... буни мураббий сифатида қандай тушунтириб берасиз?

- Мен фақат натижадан хафаман. Лекин ўйинчиларимнинг ҳаракатидан эмас, биз ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиб ҳужумни камида ҳозиргидек сақлаб қолиш керак.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди



Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика