

Марио Манжукич экстра таймда урган голидан сўнг майдоннинг бурчаги томон югурди ва жамоадошлари билан голни нишонлади. Бу пайтда футболчилар сураткаш устига йиқилишди.

Фотоаппаратлари билан ўйинчилар тагида қолиб кетган ОАВ ходими ўзини йўқотиб қўймади ва яқин масофадан суратга оладиган "қуроли"ни чиқариб, ўз ишини давом эттирди.




Голни нишонлаб бўлган футболчилар сураткашга аҳволи ҳақида савол беришди ва ундан узр сўрашди.




