UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот Янгиликлар

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот

Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" жамоалари "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон Кубоги ўйини доирасида майдонга тушишади.
Учрашувни "Пахтакор" стадионида кузатишни истаган мухлислар ва журналистлар учун қуйидаги маълумотни тақдим этамиз:

- Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар стадионга кириш жойида сотиб олган чипталарини стадион ходимлари томонидан текширувдан ўтказадилар. Ўша ернинг ўзида чиптанинг бир қисми йиртиб олинади ва махсус идишга ташланади. Шу тариқа ишқибоз танаффус вақтида ўтказиладиган ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Чипталарни стадион кассаларидан 2000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Бахтли мухлислар футбол тўплари, клуб атрибуткалари ва "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул абонемент соҳиби бўладилар.

- Ўйинга ташриф буюрувчи ОАВ ходимлари ўзлари билан ПФЛ томонидан 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкаларини олиб келишлари шарт. Бошқа турдаги аккредитация ёки гувоҳнома билан стадионга киришга йўл қўйилмайди. Ушбу кўрсатмага амал қилиш сизни ноқулай аҳволга тушишдан асрайди. ОАВ вакиллари учун "Пахтакор" стадионига кириш ЎФФ биноси жойлашган дарвозадан бўлади.

"Хоразм" - "Пахтакор" учрашуви соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика