"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
09 фев 08:35
Янгиликлар
"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Суперлига жамоалари селекция ишларини давом эттирмоқда.
Бу йил элитада иштирок этадиган "Хоразм" таркибини кучайтириш ишларига жиддий киришган. Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича клуб "Андижон"нинг икки нафар легионери тожикистонлик ҳужумчи Шаҳром Самиев ва сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди. Бу икки футболчи ўтган мавсум "бургутлар" билан Ўзбекистон кубогида зафар қучган эди.
Маълумот учун, Самиев Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол, 2 та ассист қайд этди. Бубанья эса 24 та ўйинда дарвозаларга 4 та тўп киритди ва жамоадошларининг 1 та голига ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар