Хонда Португалия клуби билан шартнома имзолашга яқин
06 янв 2021 08:56
Янгиликлар
Хонда Португалия клуби билан шартнома имзолашга яқин
"Ботафого" ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин.
34 ёшли япониялик футболчи 12 турдан сўнг жадвалда 15-ўринда бораётган "Портимоненсе" клуби билан шартнома имзолашга яқин.
Хонда Португалияда ва коронавирус учун тест топширган, унинг фақат тиббий кўрикдан ўтиши қолди холос.
Эслатиб ўтамиз, Кейсукенинг "Ботафого" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 28 февралига қадар мўлжалланган эди, аммо ўйинчи Бразилия клубини эрта тарк этди.
Фикрлар