UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:3 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади Янгиликлар

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика