UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Беллингем: "Менда яна голни ҳис қилиш туйғуси пайдо бўлди"  0 15:273 йилдан бери ишсиз юрган Сульшер собиқ жамоасини бошқаришни хоҳламади  1 14:46Моуринью Гвардиола билан батлга нуқта қўйдими?!  4 14:14Қатар Ўзбекистонни мағлуб этган мураббийини истеъфога чиқарди, янги сарбон ҳам испаниялик  4 13:44"Пахтакор", "Металлург", "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларининг стадионлари 2025 йил Суперлига ўйинларини ўтказишга тайёр эмас  11 13:18Абдуқодир Ҳусанов Гринвуд ва Ҳакими билан бир жамоада  9 12:59ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати қайси саналарда бўлиб ўтишини эълон қилди  1 12:18ОКМК - Суперлига-2024нинг фейр-плей соврини соҳиби!  0 12:03Шавкат Насибуллаев - Суперлига-2024нинг энг яхши ҳаками!   1 11:44Владимир Йовович - Суперлига-2024нинг энг яхши хорижлик футболчиси!  4 11:29Акмал Мозговой - Суперлига-2024нинг энг яхши футболчиси!  15 11:25Рўзиқул Бердиев - Суперлига-2024нинг энг яхши мураббийи!  16 11:24Анваржон Ҳожимирзаев - Суперлига-2024да йил кашфиёти!  13 11:18Абдуғафур Ҳайдаров - Суперлига-2024да йилнинг энг яхши ёш футболчиси!  3 11:15Марко Миличкович - Суперлига-2024нинг энг чиройли голи муаллифи!  1

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда? Янгиликлар

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда?

Худди биз каби хитойликлар ҳам 31 август куни бўлиб ўтадиган Хитой - Ўзбекистон баҳсини интиқлик билан кутишмоқда.

Хитой терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ванг Ёнгпо (14-рақам) ФИФА расмий сайтига интервью бериб, бўлажак баҳс олдидан ўз фикрини билдирди.

Шуни айтиш лозим, бу футболчини мухлислар Хитойда "Хитойлик Руни" деб чақиришади. Хитой ўз майдонида Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этганида айнан унинг тўп узатишидан сўнг Ю Дабао ягона голни урганди. 

2015 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган "Хитойлик Руни" шундай дейди: 

- "Биз Ўзбекистон термасини мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мақсад - фақат ғалаба. Ўйинни ютиб ўз мухлисларимизга қувонч улашишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон - кучли рақиб, менга бу жамоа ёқади. Улар яхши шаклланган ва футболни ҳам яхши ўйнашади". 

Ванг Ёнгпо бунгача "Шандонг Луненг" сафида тўп тепиб келаётганди. Эндиликда у "Тиянжин" клуби аъзоси ҳисобланади. Уни янги жамоага шахсан бош мураббийи Фабио Каннаваро таклиф этган. 

Яна бир қизиқ жиҳати, "Хитойлик Руни" 30 ёшида терма жамоага иккинчи бор Марчелло Липпи томонидан чақирув олди. У Липпи қўл остида биринчи бор Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, бу ўйинда хитойликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ванг Ёнгпо италиялик мураббийга қуйидагича таъриф берди: 

- "Марчелло Липпи мураббий сифатида жуда кучли шахс. У бизга кўпроқ ҳужум қилиш ҳамда охиригача ўйнаш кераклигини айтади. Орқага ётиб олсак унга ёқмайди. Олдинлари биз биринчи голни уриб олгач орқада ўйнардик. Лекин Липпи яна ҳужумга ўтиш кераклигини айтмоқда. Тўғри, бизда имконият кам, лекин охиригача курашамиз. Буни мураббийимиз ҳам тинмай таъкидлаяпти".



Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика