

Ушбу ўйин тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Хабарингиз бор, 31 август куни соат 16:00 дан Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбир бошланади. Хитой – Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.
Терма жамоалар ўртасидаги учрашув "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда, байрам тантаналари тугаши билан (соат 18:30 ларда) эфирга узатилади.
Эслатиб ўтиш керак, эфир вақтига ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин.



